ҲАҚ II
Tasnif: Бу арабча сўз haqq(un) шаклига эга (АРС,
184); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига
алмаштириб, сўз охиридаги qq товушларидан бирини
ташлаб қабул қилинган: haqq -> ҳақ II; haqqa феълининг 'ҳуқуққа эга бўлди' маъноси билан (АРС, 184) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'ҳуқуқ', 'ҳақиқат', 'тегишли ҳисса', 'қарз' маъноларини англатади (.АРС, 184); ўзбек тилида
бу сўз, юқоридаги маънолардан ташқари, 'меҳнат
эвазига олинадиган тўлов', 'бадал (взнос)' каби
маъноларни ҳам англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 692). Бу сўздан ўзбек тилида ҳақли, ҳақсиз сифатлари
ясалган. Бу сўз тожик тилида арабча ҳақ II сўзига
(қ.) 'гапир-' маъносини англатувчи тожикча гуфтан феълининг гўй ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган (ТжРС, 110, 504); 'ҳақиқатни айтувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 692). Бу сўздан ўзбек тилида ҳақгўйлик мавҳум оти ясалган.