
ҲАҚИР
Tasnif: Бу арабча сўз haqīr(un) шаклига эга (АРС,
186) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: haqīr -» ҳақир; 'ўта даражада камситди' маъносини англатувчи haqara феълидан (АРС, 185) ясалган
аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'пасткаш', 'ҳазар қилинадиган' маъносини англатади (АРС, 186); ўзбек тилида бу сўз 'иззат-ҳурматга нолойиқ', 'ўзини бошқалардан паст тутадиган' маъноларини англатади
(ЎТИЛ, II, 692).