ҲАҚИҚАТ
Tasnif: Бу арабча сўз haqīqat(un) шаклига эга
(АРС, 185); Ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: haqīqat ҳақиқат; haqqa феълидан 'ҳақиқий, чин бўлди' маъноси билан (АРС, 184) ясалиб, 'чин' маъносини англатувчи haqīq(un) аслий сифатидан
(АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), 'амалдаги, чин воқелик, аҳвол' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 692).