ҲАҚИҚИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз haqīqiyy(un) шаклига эга
(АРС, 185); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул
қилинган: haqīqiyy -» ҳақиқий; ҳақиқат сўзидан (қ.) -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'чин', ҳақиқатга тўғри келадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 693).