
ҲАҚОРАТ
Tasnif: Бу арабча сўз haqārat(un) шаклига эга
(АРС, 186); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул
қилинГан: haqārat -> ҳақâрат (ҳақорат); 'ўта даражада камситди' маъносини англатувчи haqara феълидан(АРС, 185) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ,568), 'таҳқирловчи, қўпол сўзлар билан сўкиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 693).