
ҲАҚҚОНИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз haqqāniyy(un) шаклига
эга (АРС, 185); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: haqqāniyy -> ҳаққâний (ҳаққоний); ҳақ И (haqq) масдаридан (қ.) -aniyy(un) қўшимчаси билан
ясалган нисбий сифат бўлиб (УАЯ, 93), 'ҳақиқатга мос', 'адолатли' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 694).