O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲИБС

Tasnif: Бу арабча сўз habs(un) шаклига эга (АРС, 154); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, а унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: habs -> ҳибс (Тожик тилида бу сўз аслига кўра ҳабс шаклида айтилади ва ёзилади: ТжРС, 494); кўпмаъноли habasa феълининг 'қамади' маъноси билан (АРС, 153) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), ўзбек тилида 'озодликдан маҳрум қилиш', 'қамаш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 695). Араб тилида ҳабс тарзида талаффуз қилинадиган бу сўз 'турма' маъносини, ҳибс тарзида талаффуз қилинадиган сўз эса 'тўғон', 'чойшаб' маъноларини англатади (АРС, 154).