ҲИБСХОНА
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча ҳибс сўзига 'уй' маъносини англатувчи тожикча хона сўзини
қўшиб тузилган бўлиб, 'ҳибсга олинган кишилар
сақланадиган хона' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 695). Бундай сўз тожик тилида ҳабсхона тарзида тузилган бўлиб (ТжРС, 494), habsaxanat(un) шаклида араб тили
луғатига ҳам киритилган (.АРС, 154).