ҲИЖО
Tasnif: Бу арабча сўз hiçāb(un) шаклига эга (АРС,
848); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: hiçāb -> ҳижâ (ҳижо); hapa феълининг 'ҳарфма-ҳарф
(бўғинлаб) ўқиди' маъноси билан (АРС, 847) ҳоси қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 146), араб тилидаги 'тўғри талаффуз қилиш' маъноси асосида юзага келган 'сўз бўғини' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 848). Сўзлашув тилида бу сўздан -да қўшим —
часи билан ясалган ҳижола- феъли товуш ўзгариши билан (ж товушини қатлаб, а унлисини а унлисига алмаштириб) ҳижжала- тарзида талаффуз қилинади (ЎТИЛ, И, 848).