ҲИЖРИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз hiçriyy(un) шаклига эга
(АРС, 846); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: hiçriyy —> ҳижрий; асли hiçrat(un) сўзи охиридаги -at(un) қўшимчаси ўрнига -iyy(un) қўшимчасини қўшиб ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 49), 'ҳижрат вақтидан бошланадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 696). Ҳижрий йил санаси мелодий йил санасининг 622- йил 16- июль кунидан бошланади. Ҳижрий сўзи ҳижрия шаклида ҳам ишлатилади.