ҲИКМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз hikmat(un) шаклига эга
(АРС, 188); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hikmat -» ҳикмат; асли 'донишманд бўлди' маъносини англатувчи hakuma феълининг (АРС, 187) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'донишмандлик', 'заковат' маъносини англатади (ЎТИЛ,
II, 697). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади (Бу сўз англатадиган сифат Оллога нисбат берилади, шунга кўра асли атоқли от Ҳикматулла тарзида ишлатилиши 'гўғри). Ҳикмат сўзидан
ўзбек тилида ҳикматли сифати ясалган.