ҲИКОЙА
Tasnif: Бу арабча сўз hikāyat(un) шаклига эга
(АРС, 188); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: hikāyat -» ҳикâйа (ҳикоя); haka феълининг 'гапириб берди' маъноси билан (АРС, 188) ҳосил қилинган I боб масдари
бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'оғзаки баён қилиб берилган воқелик' маъносини англатади (АРС, 188); ўзбек тилида, бу маънодан ташқари, насрий бадиий асар турининг номи сифатида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ, И, 697). Бу сўздан ўзбек тилида ҳикоячи, ҳикоячилик сўзлари ясалган. Бу сўз баъзан ҳикойат шаклида ҳам ишлатилади (тожик тилида ҳам шундай).