ҲИЛОЛ
Tasnif: Бу арабча сўз hilāl(un) шаклига эга (АРС,
857); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hilāl -» ҳилâл (ҳилол); halla феълининг 'кўринди' маъноси асосида (АРС, 856) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'янги чиққан (уч кунлик) ой' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 697). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг, ҳилола муаннас шакли эса аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.