ҲИММАТ
Tasnif: Бу арабча сўз himmat(un)1 шаклига эга
(АРС, 859); 'қизиқтирди', 'ўзига жалб қилди' маъносини англатувчи hamma феълининг масдари бўлиб (УАЯ,568) , араб тилида 'куч', 'қувват', 'тиришқоқлик', 'фаолият', 'хатти-ҳаракат' маъноларини англатади (АРС, 858),
Ўзбек тилида шу маънолар асосида юзага келган
'олийжаноблик билан ёрдам кўрсатиш' каби маънони англатади (ЎТИЛ, II, 698). Ўзбек тилида бу сўздан ҳимматли сифати ясалган.