ҲИМОЙА
Tasnif: Бу арабча сўз himāyat(un) шаклига эга
(АРС, 197); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: himāyat
-> ҳимâйа (ҳимоя); hama феълининг 'тажовуздан
сақлади' маъноси билан (АРС, 197) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'тажовуздан, ҳужумдан қўриқлаш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 798). Бу сўздан
ўзбек тилида ҳимоячи сўзи ясалган.