
ҲИРС
Tasnif: Бу арабча сўз hirs(un) шаклига эга (АРС, 166);
ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: hirs -» ҳирс; harasa феълининг 'кучли даражада истади' маъноси билан (АРС, 165) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'кучли даражада исташ, интилиш' маъносини англатади (АРС, 166; ЎТИЛ, И, 699).