O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲИСОБ

Tasnif: Бу арабча сўз hisāb(un) шаклига эга (АРС, 172) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hisāb —» ҳисâб (ҳисоб); кўпмаъноли hasaba феълининг 'санади' маъноси билан (АРС, 171) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'саноқ', 'миқдор' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 699). Бу сўз билан ўзбек тилида ҳисобчи оти, ҳисобли, ҳисобсиз сифатлари, ҳисобла-, ҳисоблаш- феъллари ясалган, ҳисоб-китоб жуфт сўзи тузилган.