O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲИС(С)

Tasnif: Бу арабча сўз hiss(un) шаклига эга (АРС, 171); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган; сўз охиридаги ss ундошларидан бири баъзан талаффуз қилинмайди: hiss ->ҳис(с); 'сезди' маъносини англатувчи hassa1 феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 171), 'сезги', 'туйғу' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 700). Бу сўз билан ўзбек тилида ҳис-туйғу, ҳис-ҳайажон жуфт сўзлари, ҳис қил- феъли тузилган.