ҲОВОНЧА
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида ҳовон сўзидан
кичрайтириш маъносини ифодаловчи -ча қўшимчаси билан ясалган; ҳовон сўзи асли арабча hāvun(un) сўзи бўлиб (АРС, 864), асли hāna1 феълининг 'майда бўлди' маъноси билан (АРС, 863) ҳосил қилинган I боб масдарига тенг; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, чўзиқ u унлисини ҳам а унлисига алмаштириб қабул қилинган: hāvun -> ҳавâн (ҳовон); тожик тилига ҳован шаклида олинган (ТжРС, 506). Бу сўз араб тилида, шунингдек тожик тилида ҳам 'ўғир' маъносини ашлатади,
ўзбек тилида бу сўз ҳовонча сўзи таркибида қатнашади; ҳовонча сўзи 'кичик ўғир' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 702).