ҲОДИСА
Tasnif: Бу арабча сўз hādišat(un) шаклига эга
(АРС, 160); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, се ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб
қабул қилинган: hādišat -> ҳâдиса (ҳодиса); hādaša феълининг 'воқе бўлди', 'юз берди' маъноси билан (АРС, 160) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдошидан (АТГ, 147) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ^ 500), 'юз берган воқеа, ўзгариш' маъносини
англатади (ЎТИЛ, II, 703).