O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОКИМ

Tasnif: Бу арабча сўз hākim(un) шаклига эга (АРС, 187); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hākim -> ҳâким (ҳоким); асли кўпмаъноли hakama феълининг 'ҳукм чиқарди' маъноси билан (АРС,187) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), 'вилоят, шаҳар, туман кабиларнинг ҳукумат томонидан тайинланган бошқарувчиси' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 705).