O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОЛВА

Tasnif: Бу арабча сўз hālvabu шаклига эга (ЛРС, 193) ; ўзбек тилига икки шаклда қабул қилинган: 1) ҳойи ҳутти ундошини қ. ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги даммали ҳамзани ташлаб қабул қилинган: hаlvābu -> ҳалвâ (ҳалво); 2) ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, а унлисини а унли сига, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги даммали ҳамзани ташлаб қабул қилинган: hālvаbu -> ҳâлва (ҳолва); иккинчи шакли асосий ҳисобланади; 'ширин, ёқимли бўлди' маъносини англатувчи hala феълидан (АРС, 192) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 146), ўзбек тилида 'ун, шакар, ёғ асосида тайёрланган ширинлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, II,706).