O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАЙОВ

Tasnif: ’пиёда’. Зиёдулланинг тахминича Комил дарёдан ўтган, Қумқишлоқ гузаригача я ё в келган (Ҳамид Ғулом). Бу сўз асли қадимги туркий тилда ’юр-’ (’ўз оёғи билан ҳаракатлан-’) маъносини англатган йа- да- II йаза- феълидан (ЭСТЯ, IV, 69) -ғ қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 382, Девон, III, 35: йадағ; III, 58: йазағлық; ДС, 222, 223); кейинчалик д || з ундоши й ундошига, сўз охиридаги ғ ундоши в ундошига алмашган; ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, в ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: [(йада- || йаза-) + ғ = (йадағ II йазағ) > йайав > йäйав.