
ҲОЛВАЙТАР
Tasnif: Бу сўз асли тожикча ҳалвои тар би —
рикмасининг (ТжРС, 497) бир сўзга бирлашуви билан юзага келган; тожикча тар сўзи бу ерда 'суюқ' маъноси билан қатнашади (ТжРС, 381); бир сўзга бирлашиш жараёнида ҳалво сўзи (ТжРС, 497) ҳолва шаклига, и изофаси й ундошига алмаштирилган: ҳалвои тар ->
ҳолвайтар; ўзбек тилида 'доғ қилинган ёғга ун солиб бироз қизаргунча қовуфиб, шакардан тайёрланган шарбатни қўшиб, қуюлиш даражасига етказиб пиши —
рилган таом’ маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 706). Бусўз баъзан ҳалвойтар шаклида ҳам талаффуз қилинади.