O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОМИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз hāmin шаклига эга (АРС, 197) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига,чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги n қисмини ташлаб, й товушини қўшиб қабул қилинган: hāmin -* ҳâмий (ҳомий); hama феълининг 'ўз ҳимоясига олди' маъноси асосида (АРС, 197) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ,150), 'ҳимоясига олувчи', 'кўмак берувчи' маъносини англатади (УТИЛ, II, 706). Бу сўздан ўзбек тилида ҳомийлик оти ясалган.