O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОМИЛА

Tasnif: Бу арабча сўз hāmilat(un) шаклига эга (АРС, 196) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: hāmilat ҳâмила (ҳомила); кўпмаъноли hamala феълидан 'бўйида бўлди' маъноси билан (АРС, 195) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдошининг (АТГ, 147) -at(un) қўшимчаси қўшилган муаннас шакли бўлиб' (АТГ, 29), араб тилида 'кўгариб юрувчи', 'бўйида бўлган' маъноларини англатади (АРС, 196); ўзбек тилида бу сўз 'она қорнида пайдо бўлган бола' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 706).