ҲОСИЛ
Tasnif: Бу арабча сўз hāsil(un) шаклига эга (АРС,
177); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошинй ҳ ундошига, сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hāsil —> ҳâсил (ҳосил);
кўпмаъноли hasala феълининг 'етишди', 'эришди'
маъноси билан (АРС, 177) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), кейинчалик отлашиб, араб тилида олти маънони англатади (АРС, 177); ўзбек тилида 'экин ва дарахтдан олинадиган маҳсулот'
маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 707).