O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОСИЛОТ

Tasnif: Бу арабча сўз hāsilat(un) шаклига эга (АРС, 858); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлиларини â унлиларига, сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: hāsilat —» ҳâсилат (ҳосилот); ҳосил сўзининг (қ.) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), асли 'ҳосиллар' маъносини англатади, лекин ўзбек тилида бу сўз 'қишлоқ хўжалигида ҳосил учун жавобгар мутахассис' (агроном) маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 707).