ҲОТАМ
Tasnif: Бу сўз арабча атоқли от бўлиб, асли
hātim(un) шаклига эга; бу афсонавий шахс ўта даражада сахий бўлиш деб тасвирланади (.АРС, 155); ўзбек тилига (тожик тилига ҳам) бу сўз таркибидаги ҳойи ҳутти ундоши ҳ ундошига, чўзиқ ā унлиси â унлисига, i унлиси а
унлисига алмаштириб олинган: hātim —> ҳâтам (ҳотам). Бу сўзнинг о(а) унлиси а унлисига алмаштирилган тратам шакли эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, II, 707).