ҲОФИЗ
Tasnif: Бу арабча сўз hāfiz(un) шаклига эга (АРС,
182); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, изғи ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: hāfiz —> ҳâфиз
(ҳофиз); кўпмаъноли hafiza феълининг 'хотирасида сақлади', 'ёд олди' маъноси билан (АРС, 182) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147),
'ёддан билувчи', 'қуръонни ёд биладиган' каби маъноларни (АРС, 182, 183), ўзбек тилида эса 'жуда кўп aшyлани ёддан биладиган моҳир санъаткор' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 707).