O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАКАН

Tasnif: ’тола-тола бўлиб ўсадиган тўқай ўсимлиги’ (одатда ток боғлашда ишлатилади). Кўлнинг саёз жойларида одам бўйи қамишлар, я к а н л а р ўсиб .. ётарди (Жуманиёз Шарипов). Бу от қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ’зичла-’, 'бирлаштир-' маъносини англатган йик- феълидан (Девон, III, 31: йиги 'зич') -(а)н қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик и унлиси е унлисига, бу унли ўз навбатида а унлисига алмашган: йик + ан = йикан > йикан > йакан (ЭСТЯ, IV, 172).