ҲУКМ
Tasnif: Бу арабча сўз hukm(un) шаклига эга (АРС,
187) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hukm -> ҳукм; асли кўп маъноли hakama феълининг 'бажарилиши мажбурий
қарор чиқарди' маъноси билан (АРС, 187) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'жазолаш ёки оқлаш ҳақида чиқарилган қатъий қарор' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 710).