ҲУРМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз hurmat(un) шаклига эга
(АРС, 169); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hurmat -» ҳурмат; haruma феълининг 'эҳтиром кўрсатди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'эҳтиром' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 712). Бу сўздан ўзбек тилида ҳурматли, ҳурматсиз сифатлари, кейинги
сифатдан ҳурматсизлик мавҳум оти ясалган.