ҲУТ-ЙУТ
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча ҳут сўзига (қ.)
ўзбекча йут- феълини қўшиб сўзлашув тилида тузилган; ҳут сўзи '22- февралдан 21- мартгача бўлган кунлар' маъноси билан қатнашади, шунга кўра бу сўз 'қишнинг охирида ҳайвонлар учун ем-хашак тугаган, ҳали ердан ўт кўкариб чиқмаган вақт', 'очарчилик вақти' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 713).