БАДАР
Tasnif: ТжРСда бу ўрин оти 'ташқарига' ("наружу, вон, прочь")маъносини англатиб, гуреҳтан каби феъллар билан боғлаб ишлатилиши
таъкидланган (40). Асли бу бирлик тожикча ба- олд қўшимчасини (ТжРС,30) 'ажрал-', 'кес-' маъносини англатадиган тожикча даридан феълининг дар хозирги замон асосига (ТжРС, 115) қўшиб ҳосил қилинган. Тарихан бу феъл асоси от сифатида ҳам ишлатилган; шунга кўра асли 'ажратиш', 'алоқани узиб кетиш' маъносини англатган бўлса керак. ЎТИЛда
келтирилган бадар кетмоқ бирикмасипинг 'ном-нишонсиз кет-’ маъноси юкорвдаги маъно асосида юзага келган. Будагов луғатида бадар бирлиги
ба ва дар қисмлардан таркиб топган дейилган (ССТТН, I, 247).