
БАДБИН
Tasnif: Бу тожикча сифат 'ёмон' маъносини англатадиган тожикча бад сифатига (ТжРС, 39) 'кара-', 'кўр-' маъносини англатадиган дидан феълининг (ТжРС, 128) бин ҳозирги замон асосини (ТжРС, 71) кўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 40), 'ўзгаларга ёмонлик тилайдиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 71). Бу сифатдан ўзбек тилида бадбинлик оти ҳосил қилинган.