БАЖО
Tasnif: Ўзбек тилида қўшиб ёзиладиган бу бирлик асли тожикча ба ҷо овардан ибораси таркибидаги ба олд кўмакчиси ва 'ўрин' маъносини англатадиган ҷо отидан иборат бўлиб, 'ўрнига' маъносини англатади, 'қўй-,келтир-' маъносини англатадиган тожикча овардан феълига боғлаб ишлатилади, бундай бирикма 'ўрнига қўйиб гапир-' маъносини англатади
(ТжРС, 282, 516). Бу бирикма ўзбек тилига бажо айла-, бажо келтир- шаклида ағдарилган (ЎТИЛ, I, 72).