O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАРАВАР

Tasnif: Тенг' маъносини англатадиган бу бирлик ЎТИЛга баробар шаклида ҳам киритилган бўлиб (I, 79, 82), изоҳлар асосан баравар шакли мақоласида берилган. Ўзбек тилига тожик тилидаги баравар шакли олинган. Баробар шакли асли 'томон' маъносини англатадиган тожикча бар IV отини (ТжРС, 45) орага о(а) туташтирувчи товушини (ТжРС, 539) қўшиб такрорлаш билан хосил қилинган бўлиб, 'тенг' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1, 79). Ўзбек тилида баравар бирлиги асосида бараварлаш- феъли, бараварига равиши ҳосил қилинган.