
БАРВАСТА
Tasnif: Бу сифат 'ортик даражада эга' маъносини ифодалайдиган
тожикча бар олд кўмакчиси билан (ТжРС, 544) 'кад-қомад' маъносини англатадиган тожикча баст отидан (ТжРС, 51) тузилган барбаст сифатига (ТжРС, 46) -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида р товушидан кейин келган б товуши в товушига алмаштирилган. Бу
сифат асли 'қад-қомадли', 'кад-комати келишган' маъносини англатади(ЎТИЛ, I, 81).