БАРГИЗУБ
Tasnif: Бу от асли 'япроқ' маъносини англатадиган тожикча барг
оти билан (ТжРС, 46) 'эри-', 'суюқ ҳолатга ўт-' маъносини англатадиган арабча дзаба феълининг дзуб масдаридан (АРС, 278) -и изофаси ёрдамида
(ТжРС, 545) тузилган бўлиб, 'табобатда ишлатиладиган йирик кўп баргли япасқи гиёҳ'* маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 81). Арабча масдар таркибидаги "дзол" товуши ўзбек тилида з товушига алмаштирилган.