
БАРГИКАРАМ
Tasnif: Бу сифат асли 'япрок' маъносини англатадиган
тожикча барг оти билан (ТжРС, 46) "капуста" маъносини англатадиган карам отидан (ТжРС, 369) -и изофаси (ТжРС, 545) ёрдамида тузилган бирикма бўлиб, ўзбек тилида қўшиб ёзилади; 'оч яшил' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 81). Бу сифат ўзбек сўзлашув тилида г товушини
ташлаб барикарам тарзида ҳам (ЎТИЛ, I, 82) айтилади.