O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЧКАНА

Tasnif: Бу сифат асли 'бола' маъносини англатадиган тожикча бача отига (ТжРС, 52) -(г)она қўшимчасини (ТжРС, 542)қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, бачагона ва бачгона шаклларига эга (ПРС, 59); 'болалар учун1, 'болаларга хос' маъноларини англатади (ТжРС, 52). Ўзбек тилига форсча бачгона шакли таркибидаги г товуши к товушига, о товуши а товушига алмаштириб олинган. Ўзбек тилида бу сифатнинг 'болаларга хос' маъноси асосида 'ярашмайдиган' маъноси ҳосил бўлган (ЎТИЛ, I, 86), шундан бачканалик оти ясалган.