O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАҚАВЛИ

Tasnif: Бу модал бирлик асли ба қавли шумо шаклига эга бўлиб, сиз ўйлагандай' маъносини билдиради (ТжРС, 482). Асли ба олд кўмакчиси билан (ТжРС, 39) 'сўз', 'ўй-мулоҳаза' маъносини англатадиган арабча қавл отидан (АРС, 665) тузилган бирлик охирига э(и) ёйи вахдатни ( Форс тили", 113) кўшиб ҳосил килинган бўлиб, бақавли шаклида қўшиб ёзилади. ЎТИЛда бу модал бирликнинг маъноси 'бамисоли1, ’худди’ деб изоҳланган (I, 87).