O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕАДАБ

Tasnif: ТжРСга беадаб шаклида киритилиб (54), беодоб шаклига ҳавола қилинган (62). Бу луғатда арабча адаб ва одоб отлари тенг ҳуқуқли тарзда келтирилиб, маъноси деярли бир хил изоҳланган (18, 284). Асли одоб оти - адаб отининг кўплик шакли, шунга кўра асосий деб беадаб шаклини кўрсатиш ўринли. Бу сифат тожик тилида 'йўқ' маъносини ифодалайдиган бе- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'хулқ, 'тарбия маъносини англатадиган арабча адаб отига (АРС, 28) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'ахлоқсиз', 'тарбиясиз' маъносини англатади (УТИЛ, 1,92). Бу отдан ўзбек тилида беадаблик мавхум оти ясалган.