
БЕДАВО
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд
қўшимчасини (ТжРС, 544) 'дори-дармон', 'шифо' маъносини англатадиган
арабча даво отига (АРС, 265) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'давоси йўқ'
тузалмайдиган’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 94). Ўзбек тилида бу сифат
оилан тузилган тожикча дарди бедаво изофа бирикмаси ҳам ишлатилади.