БЕИШ
Tasnif: Бу равиш ўзбек тилида 'йўқ' маъносини ифодалайдиган
тожикча бе- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'меҳнат', 'хизмат' каби
маъноларни англатадиган ўзбекча иш отига (ЎТИЛ, I, 343) қўшиб ҳосил
қилинган бўлиб, 'меҳнат фаолияти билан банд бўлмаган' маъносини
англатади (ЎТИЛ, I, 97).