O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕКАМ-У КЎСТ

Tasnif: Бу равиш ПРСда [-би-кам-о-каст] шаклида (82), ТжРСда бекам II шаклида ёзилган равишдан кейин икки нуқта қўйиб бекаму кост шаклида (59), ЎТИЛда эса бекам(и)-кўст шаклида (I, 97) келтирилган. Бу равиш ўзбек тилига тожик тилидан олинган, лекин кам равишидан кейин жойлашган; асли ва боғловчисининг -у шаклига тенг кисми ЎТИЛда хато равишда -и изофасига алмаштирилган (97). Асли бу равишни луғатга бекам: тарзида киритиш ҳам нотўғри, чунки бе- олд қўшимчаси кам-кўст жуфт отига (ЎТИЛ, 1, 364) қўшилган. Бекам-у кўст равиши таркибидаги кам қисми 'етишмовчилик' маъноси билан (ЎТИЛ, I, 363), кўст қисми 'ортиқчалик' маъноси билан (ЎТИЛ, I, 422) қатнашган; шунга кўра бу равиш 'ҳеч қандай етишмайдиган ва ортиқча жойи йўқ’ маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,97).