O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕМАЗА

Tasnif: Бу равиш 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе олд қўшимчаси (ТжРС, 544) асли нордон-ширин таъм маъносини англатадиган арабча маза отига (АРС,751) қўшиб ҳосил қилинган. Бу арабча от форс тили луғатида эса маза шаклида келтирилиб, таъм маъносини англатиши айтилган (ТжРС,61). Кўринадики, бемаза сифати ўзбек тилида тожик тилидан олинган; таъми ёқимсиз маъносини англатади (ЎТИЛ,1,101). Бемаза сифатидан ўзбек тилида -гарчилик қўшимчаси билан бемазагарчилик оти ясалган бўлиб, бўлмағур харакат маъносини англатади.