O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕМАЪНИ

Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд қўшимчасини (ТжРС. 544) 'мазмун' маъносини англатадиган арабча маъни отига (АРС, 545) қўшиб ҳосил килинган бўлиб, 'мазмунсиз', 'сафсатадан, уйдирмадан иборат' каби маъноларни англатади (ТжРС, 60; ЎТИЛ, I, 101). Бемаъни сифатидан ўзбек тилида -гарчилик қўшимчаси билан бемаънигарчилик оти ясалган, 'ножўя хатти-ҳаракат' маъносини англатади.