O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕМУҲЛАТ

Tasnif: Бу равиш 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд кўшимчасини (ТжРС, 544) 'бирор фаолиятни бажариш учун белгиланган вақт' маъносини англатадиган арабча муҳлат отига (АРС, 771) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'бирор фаолиятни бажариш учун белгиланган вақтга риоя қилмай' маъносини англатади. ЎТИЛда бемуҳлат равишининг бемуддат равишига айнан деб таъкидлангани нотўғри, бемуддат равиши 'муддати белгиланмаган’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 102).